Рамзан Қодиров Путиннинг “ота” ва “она” сўзларини алмаштириш ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

Рамзан Қодиров Путиннинг “ота” ва “она” сўзларини алмаштириш ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

РИА Новости

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўз Telegram каналида Президент Владимир Путин Россияда "она" ва "ота" ўрнига "биринчи рақамли ота-она" ва "иккинчи рақамли ота-она" тушунчаларини жорий этишдан бош тортганига жавоб берди.

Чеченистон раҳбари оила давлатнинг пойдевори эканлигини ва агар оилавий қадриятлар оёқ ости қилинса, мамлакат ва халқнинг обрўси ҳамда маънавият ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас, деб таъкидлади. Путиннинг никоҳ  эркак ва аёл ўртасидаги иттифоқ деган хулосасига Қодиров ҳам қўшилган.

Пайшанба куни Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни тайёрлаш ишчи гуруҳининг йиғилишида, Россия раҳбари "биринчи рақамли ота-она" ва "иккинчи рақамли ота-она" атамалари жорий қилиниши тўғрисида гапирди.

Путин ушбу мавзуни бир неча марта кўтарган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида унинг Нальчикка ташрифи давомида "она" сўзини алмаштириш мумкин эмаслигини таъкидлади. Шунингдек, Ғарб мамлакатлари каби Россияда "она" ва "ота" сўзлари ҳеч қачон ўзгартирилмаслигига умид билдирди.

Бир қатор Ғарб мамлакатларида расмий анекталарда "она" ва "ота" ўрнига "parent" (ота-она) устунларидан фойдаланиш амалиёти кенг тарқалмоқда. Масалан, AҚШда 2011 йилдан бери ушбу кўринишдаги талқин қўлланила бошланди. Қуйидаги талқинга ўзгариш зарурати бир жинсли оилалар сонининг кўпайиши билан боғлиқ эди.