Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рамзан Қодировнинг ўтган йилда қанча даромад қилгани очиқланди
8.08.2020 12:42,  
1207

2019 йилда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 147,9 миллион рубл (20,5 млрд. сўм) пул топган. Бу ҳақда Қодиров тўлдирган декларациясига таяниб Медуза хабар беради.

Бир йил давомида Рамзан Қодировнинг даромади 20 баравар ошди: 2018 йилда у 7,8 миллион рубл (ҳозирги курс бўйича 1,078 млрд. сўм) ишлаб топганини эълон қилган эди. Қодировнинг рафиқасининг даромади 2018 йилдаги 60 минг рублдан 2019 йилда 2,4 миллион рублгача ўсди.

Ўтган йил давомида Чеченистон раҳбари 28,4 минг квадрат метр майдонли ерда яшаган. 2018 йилда бўлгани каби, Қодировнинг шахсий ер-майдони 3,6 минг квадрат метр ва турар-жой биноси 2344 квадрат метрга тенг.

Декларацияда Қодиров ва унинг рафиқасининг даромад манбалари (масалан, кўчмас мулк ёки қимматли қоғозларни сотиш) тўғрисида маълумот йўқ.

2011 йилда Қодиров BBC рус хизматининг Чеченистонни молиялаштириш манбалари ҳақидаги саволига жавоб берар экан, республикага пулни "Аллоҳ беради" деган эди: "Билмайман. Пул бир ердан келади”.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан