Facebook компанияси Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг Instagram саҳифасини блоклади.
Facebook Америка компанияси бўлган ҳолда, АҚШнинг санкциялари тўғрисидаги қонунчилик доирасида ишлайди.
"Бундай ҳолда, биз санкциялар остида бўлган шахснинг ҳисобларини блоклаймиз", - дейди Facebook вакили.
Илгари ҳам, 2017 ва 2018 йилларда ижтимоий тармоқ Қодировнинг саҳифасини блоклаган эди. Шунингдек, 2017 йилда чеченлар раҳбарининг Facebook саҳифаси ҳам блокланган эди.