Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рақамлаштириш: Ўзбекистон 2022 йилги халқаро рейтингларда юқори ўринларга кўтарилди
29.12.2022 14:23,  
34

Мамлакатнинг жаҳон миқёсида обрўсини юксалтириш, мавқейини мустаҳкамлаш ва шаффофликни таъминлаш учун халқаро рейтингларнинг ўрни муҳим.

2022 йилги халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг рақамлаштириш бўйича ўрни сезиларли даражада кўтарилди.

Хусусан, Жаҳон банкининг "GovTech Enablers" индексига мувофиқ, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича мамлакатимиз 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади. "GovTech Maturity Index" натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича эса 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг «А» гуруҳига кирди.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳар 2 йилда бир марта ўтказиладиган Электрон ҳукумат рейтингининг (E-Government Survey) жорий йилги натижасида Ўзбекистон бир йўла 18 поғона юқорилаб, «юқори/жуда юқори ривожланувчи» мамлакатлар қаторига кирди.

"Oxford Insights"томонидан ўтказилган "Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси" ("Government Artificial Intelligence Rea dines Index") таҳлилида 2022 йил мамлакатимиз 160 та давлат ичида 14 поғона юқорилади.

Шунингдек, Буюк Британиянинг "Oxford Insights" ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган "Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индекси"да ("Government Artificial Intelligence Rea dines Index") кўрсатилган статистика бўйича Ўзбекистон 160 та давлат ичида 2019 йилда 158-ўринни, 2020 йилда 95-ўринни, 2021 йилда 93-ўрин ва 2022 йилда 79-ўринни (ўсиш +14) эгаллаган.

"Open data Inception"нинг 2022 йилги таҳлилига кўра, дунёнинг 201 та мамлакатлари орасида очиқ маълумотлар манбалари ва улар сони бўйича Ўзбекистон 124 та очиқ маълумотлар манбалари билан 4-ўринни эгаллаган (1-ўрин АҚШ – 641 та манба, 2-ўрин Франция – 381 та манба, 3-ўрин Испания – 307 та манба). 2021 йилда мазкур кўрсаткичда республикамиз 99 та манба билан 5-ўринни эгаллаган.

Буюк Британиянинг халқаро нуфузли Cable.co ташкилоти томонидан 233 та давлат орасида Ўзбекистон Республикаси мобил интернет нархи энг паст бўлган давлатлар қаторига киритилди. Мазкур рейтингда мамлакатимиз 21 ўриндан (2021 йил 1-ярим йилликда) 15 ўринга (2022 йил 1 ярим йилликда) кўтарилди. Бунда давлатимиз Қозоғистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатларини ортда қолдирди.

Шунингдек, The Economist Intelligence Unit томонидан ҳар йил эълон қилинадиган "Inclusive Internet" индексида республикамиз ўтган йилга нисбатан 5 поғона кўтарилиб (2021 йилда 66-ўрин) 2022 йилда 61-ўринни эгаллади.

Ookla томонидан давлатларнинг мобил ва симли интернет тезлигини таҳлил қилувчи SpeedTest Global Index эълон қилиниб, ушбу индексда Республикамиз 2021 йил якунида мобил интернет тезлиги бўйича дунё давлатлари орасида 128-ўринни ҳамда симли интернет тезлиги бўйича 94-ўринни эгаллаган бўлса, 2022 йил октябрь ойи якунига қадар ушбу кўрсаткичларимиз 116-ўринга (мобил интернет тезлиги) ва 88-ўринга (симли интернет тезлиги) кўтарилди.

Қолган рейтинглар бўйича батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали кўриш мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан