Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди
10.08.2022 21:34,  
109

Бугун Марказий Осиёдаги етакчи олий ўқув юртларидан бирига айланишга интилаётган "Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Университетнинг асосий мақсади келажак авлодга ўз касбини пухта эгаллаши учун зарур бўлган барча билим ва кўникмаларни бериш орқали уларни рақамли иқтисодиёт ва агротехнология соҳасида янги маҳсулотларни яратишга қодир бўлган келажак мутахассиси этиб тайёрлашдир.

Университетда таълим талабаларга йўналтирилган ёндашув асосида ташкил етилган бўлиб, ҳар бир талаба ўзи учун индивидуал таълим траекториясини танлаш имкониятига эга.

Очилиш маросимида иқтисод соҳасида етук илмга эга мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари қатнашдилар. Даврани Даврон Кобулов очиб берди. Шунингдек сўзга университет декани Абдулла Ибрагимов чиқиб, университет билан батафсил таништириб ўтди. Университет юзасидан берилган саволларга ҳам аниқлик билан жавоб қайтарди. Шундан сўнг университет бўйлаб экскурсия уюштирилди. Айниқса университет кутубхонасида барчани диққатини ўзига жалб этган тақдимот бўлиб ўтди.

Шунингдек келган меҳмонлар учун кофе брейк ҳам ташкил этилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз