Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Рақамли мобил паспорт» хизмати июлдан жорий қилиниши мумкин
27.05.2022 20:44,  
6

АКТ вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг фуқароларнинг рақамли паспорти лойиҳасини жорий қилишга оид қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Лойиҳага кўра, 15 июлдан 2023 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида айрим турдаги маълумот ва ҳужжатларни электрон кўринишда тақдим этиш мумкин бўлади. Бу учун OneID mobile мобил иловаси яратилиши кўзда тутилмоқда.

Тажриба даври мобайнида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан банк, туристик, суғурта, мобил, меҳмонхона ҳамда авиа ва темирйўл транспорти хизматлари кўрсатиш жараёнида қуйидаги маълумот ва ҳужжатларни мобил илова орқали тақдим этишга рухсат этилади:

  • Ўзбекистон фуқароси паспорти;
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисида гувоҳнома;
  • Олий маълумот тўғрисидаги диплом ва талаба тўғрисидаги маълумотлари;
  • Жисмоний шахс томонидан умумий таълим муассасасини (11-синф негизида) тамомлаганлиги тўғрисида аттестат;
  • Коронавирусга қарши эмланганлик ҳолати тўғрисидаги сертификат;
  • Кадастр паспорти;
  • Туғилганлик ва никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги далолатнома.

Ўзбекистон паспорти ёки ID-картаси бўлган 16 ёшга тўлган шахслар электрон ҳужжатлардан мобил илова орқали фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Электрон кўринишда тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар қоғоз ҳужжатга тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади. Уларнинг асл нусхаларига тенглигини исботлашни талаб қилиш тақиқланади.

Мобил илова орқали тақдим этиладиган маълумот ва ҳужжатлар QR-код орқали текширилади. Иловадан фойдаланишда мобил трафик учун тўлов ундирилмайди.

Қарорда Адлия вазирлиги Тошкент шаҳридаги Давлат хизматлари марказларида эксперимент тариқасида мобил иловадан фойдаланган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш учун «алоҳида дарча» ташкил этиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ахборот технологиялари вазирлиги тажриба натижалари асосида 2023 йил 15 декабрга қадар ушбу лойиҳани бошқа соҳаларда ҳамда республиканинг барча ҳудудларида татбиқ этиш, қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан асослантирилган таклифлар киритади ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириб боради, дейилади ҳужжатда.

Лойиҳа муҳокамаси 8 июнга қадар давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан