Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди
19.11.2019 08:11,  
5422

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйи кимошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» манбалари хабар берди.

Собиқ бош прокурорнинг уйи 10 007 940 000 сўм (ўн миллиард етти миллион тўққиз юз қирқ минг сўм) бошланғич нарх билан очиқ савдога чиқарилган. Маълумотларга кўра, ҳашаматли уй собиқ бош прокурорнинг рафиқаси номида бўлган.

Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан