Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рашк туфайли қотилга айланган эр 17 йилга озодликдан маҳрум этилди
9.10.2019 00:37,  
638

Наманган вилоятида фуқаро рашк туфайли ўз хотинини пичоқлади. Бу ҳақда соф.узга Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти Акрамжон Арипов хабар қилди.

Фарида ошхонада салкам ўн йилдан буён официант бўлиб ишларди. Эри Элдор уни шу ерда учратган, ёқтириб уйланган эди. Аммо тўйдан кейин хотинининг касби ёқмай қолди, тинимсиз рашк қиладиган бўлди.

...Ўша куни эрталаб эр-хотин эртага ҳовлиларида пиширилажак сумалак маслаҳатини қилишди. Фарида ишга бориб келадиган, Элдор сумалак учун қозон-ўчоқ топиб, ҳовлига ўрнатадиган эди.

Муқаддам тўрт маротаба судланган, икки бор узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиниб жазо ўтаган, бўйни ишга ёр бермайдиган Элдор хотинининг ортидан ошхонага борди. Шу ернинг ўзида жанжал кўтарди.

Эрини жаҳлдан туширишга кўзи етмаган Фарида шу яқин атрофдаги ота уйига чопди.

– Ака, эрим ошхонада тўполон қиляпти, уни алдаб уйга олиб боринг, мен ҳисоб-китобимни қилиб, ортларингдан етаман.

Ҳар қанча зарур юмушлари бўлса ҳам, синглисининг оҳ-зоридан ўтолмаган Ғайратбек у билан ошхонага йўл олди. Бу вақтда кун асрга бориб қолганди.

Ғайратбек куёви билан гаплашиб ташқарига чиқди. Кафега ўтиб, пиво ичишди. Салгина ҳовуридан тушгандай бўлган куёвни уйига бошлади.

– Ишламаса ишламас, фақат бугун ҳисобини қилиб берсин. Эртадан чиқмайди ишга. Юринг, биз уйга бориб турамиз...

Уларнинг ортидан етиб келган Фарида ўчоқ-қозоннинг ўрнатилмаганини кўриб сиқилди.

– Менинг ортимдан пойлаб боргунча шуни қилсангиз бўлардию...

Бу гапдан кейин Элдор яна хотинига ўшқира кетди.

– Ғазабланманг, Элдорбек, мен ҳам шу ерда қоламан, эрталаб эрта турсак улгурамиз, яхшиси, эртароқ дам олинглар.

Эр-хотиннинг жанжали ичкарида ҳам тўхтамади. Кишини ваҳимага солувчи тўс-тўполондан қўшни хонада ётган Ғайратбек кўз юма олмасди.

“Ёрдам беринг!!!”

Бу гап уни хонада қолишига йўл қўймади. Аммо ичкаридаги аҳволдан ўзини йўқотиб қичқирди: “Нима қилиб қўйдинг?!”

Куёв қўлида қонли пичоқни ушлаганча турарди. Юзтубан ётган сингил базўр шивирлади: “Ака, дўх...тир чақ...қиринг”.

Ғайратбек шошганча қўшни девордан қичқириб “Тез ёрдам” чақиришларини айтдию ортига чопди. У етиб келганда Элдор хотинининг сочидан ушлаб, бўғзига пичоқ тираб турарди.

– Йўқ! Ундай қилма, илтимос! Пичоқни ташла! Ташлаа!!!

Эр пичоқни ташламади, аксинча ўз аёлининг бўғзидан тортиб юборди.

Шифокорлар келганда Фариданинг жони узилиб бўлганди...

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг судьяси Д. Аҳмадалиева раислигида кўрилган суд мажлиси якунига кўра, ноқобил эр Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж”банди билан 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан