Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман! 2022/2023 ўқув йилида 1-босқич талабаларига 2 ойлик ижара компенсацияси ҳеч қандай шартномасиз тўлаб берилади
11.10.2022 22:00,  
46

Вазирлар Маҳкамасининг баёнига мувофиқ, талабалар сафига қабул қилинган ва талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган узоқ ҳудудлардан келган биринчи курс талабаларига, истисно тариқасида, олий таълим муассасаларига ажратилган маблағлар доирасида сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартномаси талаб этмасдан ижара компенсацияси тўлаб берилади.

Ижара шартномасини тақдим этган талабаларга ноябрь ойидан тўловлар белгиланган тартибда давом эттирилади.

Бунда, олий таълим муассасалари томонидан биринчи курсда таҳсил олаётган, ижарада яшаётган талабалар рўйхатини шакллантириш ҳамда ижара компенсация тўловларини амалга ошириш юзасидан ректор (директор) буйруғи расмийлаштирилиб, тегишли маблағлар тўланиши белгиланди.

Бу имтиёздан кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқийдиганлар ҳам фойдаланса бўладими?

Йўқ, амалдаги Низомга мувофиқ давлат олий таълим муассасаларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил оладиган ва ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган талабаларга ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши назарда тутилган.

Иккинчи ва ундан кейинги босқич талабаларичи?

Маълумки, 2021 йил май ойидан бошлаб талабалар турар жойи билан қамраб олинмаган, ижара асосида яшайдиган талабаларга ижара компенсацияси тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Бунинг учун талаба ижара шартномасини ўзи ўқиётган ОТМга топшириши керак эди. Бу тартиб ҳозир ҳам ўз кучида. Яъни нечанчи босқичда ўқиётган бўлишидан қатъи назар, талаба ижара компенсацияси олишга ҳақли. Бу истисно фақат 1-босқичдагилар учун берилди. Юқори босқич талабалари сентябрь ва октябрь ойлари учун ижара шартнома тақдим этган тақдирдагина, белгиланган тартибда компенсация олишади.

Компенсация миқдори қанча?

ойлик ижара тўловининг 50 фоизи бунда:

ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача (ҳозирда 300 минг сўм)қолган ҳудудларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим бараваригача (ҳозирда 150 минг сўм).

Кимга мурожаат қилиш керак?

Бунинг учун талаба ўзи таълим олаётган факультетга ёки олий таълим муассасасининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига ёзма ариза билан мурожаат этиши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан