Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расман: Аё Софиянинг масжид мақоми қайта тикланди
11.07.2020 15:36,  
287

10 июль, жума куни Туркия Давлат Кенгаши (Олий Суди) 1934 йили Вазирлар Маҳкамаси чиқарган "Аё Софияни музейга айлантириш ҳақидаги қарор"ни бекор қилиб, унга масжид мақомини қайтарди. Ушбу қарор Туркия ҳукуматига Аё София музейини масжидга айлантириш учун қонуний имконият берди.

Туркия ичидаги ушбу масала бутун дунё бўйлаб жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Айрим дин арбоблари ва маданий ташкилотлар бу қадамга қарши чиқиб, ёдгорлик бутун инсониятга тегишли, деб айтишди. Туркия суди бу масала бўйича 2 июль куни якуний қарор қабул қилиши керак эди, аммо 17 дақиқалик кўриб чиққандан сўнг, суд ҳукми 15 кун ичида эълон қилинишини маълум бўлди.

Аввалроқ, агар Туркия давлат кенгаши мақомнинг ўзгаришини маъқулласа, ибодатхонада биринчи намоз 15 июль куни ўқилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган йили баҳорда мамлакатнинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғон Аё София музейи мақоми қайта кўриб чиқилиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди. Хабар қилинишича, бу Вашингтон томонидан Қуддуснинг Исроил пойтахти деб тан олинишига ўзига хос жавоб бўлган.

Фото: Twitter/ RTErdogan

 

Ғарб реакцияси

Музейни масжидга айлантириш режасига АҚШ, Греция, Россия ва ҳатто Туркиянинг айрим сиёсий ва диний арбоблари қарши чиқди.

Айниқса, бир неча кундан бери Россиянинг ҳукуматга қарашли етакчи нашрлари тинмай ушбу қарорни муҳокама қилмоқда. Греция эса бу қарорни "очиқ провокация" деб атади ва айни қарор юзасидан Туркияга санкция киритиш таклифлари ҳам бўлди. 

ЮНЕСКО бу воқеадан чуқур афсусда эканлигини билдирди. 1985 йилда Аё София ЮНЕСКОнинг бутун жаҳон мероси рўйхатига киритилган эди.

Рус православ черкови бу қарорни қоралаб, миллионлаб насронийларнинг ҳис-туйғулари эътиборга олинмаслигини айтди. Константинопол патриархи Варфоломей, Аё Софияни масжидга айлантириш бутун дунё бўйлаб миллионлаб насронийларни Исломга қарши қилиб қўйиши мумкинлигини таъкидлади.

"Аё София музей сифатида христианлик ва ислом ўртасидаги учрашув, ҳамжиҳатлик ва ўзаро тушуниш жойи ва тимсолидир", - деди у.

Туркия ташқи ишлар вазирлиги Аё Софияни масжидга айлантиришдан воз кечиш ҳақидаги чақириғига жавобан, Анқара бошқа давлатларнинг нуқтаи назарини ҳисобга олмаган ҳолда музейнинг мақомини ўзгартириш ҳуқуқига эгалигини таъкидлади. 

Аё София Истанбулнинг асосий рамзларидан бири ва шаҳарга ташриф буюрадиган кўплаб сайёҳлар учун диққатга сазовор жойдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан