Расман: Элдор Шомуродов Италиянинг «Женоа» жамоасига ўтди

Расман: Элдор Шомуродов Италиянинг «Женоа» жамоасига ўтди

«Ростов» ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Женоа»га ўтаётганини эълон қилди ва у билан хайрлашди. 

«Биз «Женоа» билан Шомуродовнинг трансфери бўйича келишувга эришдик», – деб ёзади клуб матбуот хизмати.

 

Клуб унинг хайрлашуви бўйича ажойиб роликни намойиш қилди. 25 ёшли футболчи жамоага ўзинининг энг яхши тилакларини билдирди.

«Қадрли «Ростов» мухлислари, қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат. Бу ерда доим бахтли эдим. Клуб доим ҳаётимнинг бир қисми бўлиб қолади. Голларимдан кейинги хурсандчиликларингизни хеч қачон унутмайман. Сизларга энг яхши тилакларни тилайман. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва ходимлардан миннатдорман. Доим «Ростов» мухлиси бўлиб қоламан», – дейди ҳужумчи.

Маълумот учун, Шомуродов «Ростов»га 2017 йили ўтган эди. У клуб сафида 91та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол урди.