Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Расман! Германия ва жаҳон саноатининг гиганти Siemens концерни Россия бозоридан бутунлай чиқиб кетди
12.05.2022 11:35,  
86

Германия ва жаҳон саноатининг гиганти Siemens концерни Россиядан бутунлай чиқиб кетишини эълон қилди. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Пайшанба куни концерн Россия матбуотига «барча саноат операцияларини қисқартириш тартиби бошланганини» эълон қилган баёнот юборди.

«Биз Украинадаги урушни қоралашда халқаро ҳамжамиятга қўшиламиз Siemens Украинадаги уруш туфайли Россия бозоридан чиқиб кетмоқда», — дейилади баёнотда.

Концерн уруш бошланганидан кўп ўтмай, Россияда янги лойиҳалар ва сармояларни тўхтатганини эълон қилганини эслатади. Кейин Siemens вазиятни баҳолаш ва Россиядаги уч минг ходимига қандай зарар етказмаслик ҳақида ўйлаш билан банд эди.

SiemensРоссияда иккита компания томонидан тақдим этилган: Siemens  ва Siemens Energy- Россиядаги электр жиҳозларининг асосий етказиб берувчиларидан бири. Бундан ташқари, концерн қўшма корхоналари Россияда уч турдаги электровоз ва «Ласточка» электропоезди ишлаб чиқаради.

Siemens корхоналарининг россиялик ходимлари унинг умумий ходимларининг тахминан бир фоизини ташкил қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан