Instagram Россияда блокланди Netblocks ва Globalcheck хизматларига кўра, Instagram ижтимоий тармоғи Россияда энди мавжуд эмас.
Россия ҳукумати жума куни АҚШнинг Meta корпорациясига тегишли Instagram ижтимоий тармоғини блокировка қилишга қарор қилди, чунки у ўзининг модерация қоидаларини вақтинча юмшатишга ва Украинадаги рус қўшинларига нисбатан зўравонлик учун шахссиз чақириқларга, шунингдек, Россия ва Беларус президентларига оммавий ўлим тилашларига рухсат беришга қарор қилди.
Шундан сўнг Россия Meta'ни экстремистик ташкилот деб тан олиш жараёнини бошлаб юборди ва Роскомнадзор 14 мартдан Instagram'ни блоклашни бошлашга ваъда берди (Москва вақти билан бу кун аллақачон бошланмоқда).
Facebook бундан олдин ҳам блокланган эди, лекин у Россияда Instagram'га қараганда камроқ машҳур.