Расман: Исроил Мадримов Тошкентда Мишель Сорога қарши жанг ўтказади

Расман: Исроил Мадримов Тошкентда Мишель Сорога қарши жанг ўтказади

"Matchroom Boxing" компанияси Тошкентда ўтказиладиган бокс оқшомини расман эълон қилди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов келиб чиқиши Кот Д'Ивуарлик бўлган, Франция шарафини ҳимоя қилувчи Мишель Сорога қарши жанг ўтказади. 

Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида 1, Исроил Мадримов эса 2-ўринни эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун расмий даъвогарга айланади. 

Шоу доирасида Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўсматов, Бектемир Мелиқўзиев, Иқболжон Холдоров, Элнур Абдураимов ва Дилшодбек Рўзметов каби боксчиларимиз рингга кўтарилиши кутилмоқда.