Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Расман: мактабда олинган баҳолар ОТМларга киришда келаси йилдан ҳисобга олинади
20.03.2022 22:00,  
20

2022-йил 14-март куни “Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида 2022-2023-ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномасидаги 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ОТМга киришдаги балга қўшилиши ҳақида пост эълон қилинди. Шундан сўнг мазкур хабар кўплаб телеграм каналларда ҳам эълон қилинди.

Қайд этиш керакки, мактабдаги баҳоларни олий таълим ташкилотларига киришда инобатга олиш тартиби 2021-йил 19-ноябрда белгиланган. Яъни, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 19-ноябрдаги 696-сон қарори билан “Таълим ташкилотлари битирувчилари баҳоларининг ўртача кўрсаткичини ҳисоблаш ва уни олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.

Унга кўра, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан 2022-йил 10-июнга қадар электрон платформалар ишга туширилади ҳамда 2022-2023-ўқув йили ва кейинги ўқув йиллари битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари электрон платформаларга киритилади ва битирувчилар баҳоларининг ўртача кўрсаткичлари ҳисоблаб борилади.
2022-2023-ўқув йили битирувчиларининг сўнгги 6 йиллик баҳолари ва уларнинг ўртача кўрсаткичлари эса мазкур ўқув йили якунлангандан сўнг, яъни, 2023-йил ёзига келибгина аниқ бўлади.

Бундан  маълум бўладики, мажбурий 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичини олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида инобатга олиш 2023-2024-ўқув йили учун қабул имтиҳонларидан бошлаб амалга оширилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан