Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Расман: Сардор Раҳимхоннинг “Юрак амри” фонди фаолиятини тўхтатди
4.05.2022 15:42,  
783

«Юрак амри» хайрия жамоат фонди фаолияти тугатилгани эълон қилинди. Бу ҳақда фонд раиси Сардор Раҳимхон ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

«Икки йиллик фаолиятимиз давомида минглаб инсонларнинг хонадонларига хурсандчилик олиб киришга Аллоҳ бизни сабабчи қилди. Уйлар топширилди, касаллар тузалди, қарзлар узилди, болаларимиз, етимларимиз, фарзандларимиз қалбига хурсандчилик кирди. Улар ўқияптилар, шу юртга муҳаббат билан катта бўляптилар.

Тан олиш керак шахсан мен ўзим ҳам, жамоамиз ҳам бундай катта кўламга тайёр эмасдик. Тайёр эмас эканмиз. Айниқса, минглаб инсонларнинг омонатлари, эҳсонлари ҳақида гап кетганда, бизни ҳам жисмоний, ҳам руҳий имкониятларимиз етишмаслигини ҳис қилдик. Шу сабаб катта хатоларнинг олдини олиш мақсадида юртимиз, азиз халқимиз, юртбошимиз олдида юзимиз ёруғ бўлсин деган мақсадда вақтинчалик фаолиятимизни тўхтатишга қарор қилдик. Яъни янада кучга тўлиш, хатоларимизни ислоҳ қилиш, расмий фаолиятга тайёргарлик кўриш мақсадида мана шундай қарорга келдик», дея изоҳлади Сардор Раҳимхон.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан