Расман! Сайлов натижалари эълон қилинди

Расман! Сайлов натижалари эълон қилинди

Жорий йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев расман буни тасдиқлади.

Шунингдек бошқа партия номзодлари қуйидагича натижа қайд этди:

Ўзбекистон Экологик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Нарзулло Наимович Обломуродов 4,1 фоиз;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Максуда Азизовна Ворисова 6,6 фоиз;

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Алишер Келдиевич Қодиров 5,5 фоиз;

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимов 3,4 фоиз.