Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расмий афғон ҳукумати кучлари Толибонга қарши ўтказган амалиётида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди
23.09.2019 17:41,  
173

Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида Афғон махсус кучларининг Толибонга қарши ҳаво ҳужумлари ҳамда толибларнинг қарши зарбалари натижасида тўйга ташриф буюрган бир қанча тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди.

Якшанба оқшомида толибон назорати остидаги Мусо Қалъа туманида ўтказилган амалиётда ҳалок бўлганлар ва яраланганлар сони тўғрисида қарама-қарши хабарлар тарқалди.

Расмийларнинг сўзларига кўра, жабрланганлар толиблар назорати остидаги уйга ҳужум пайтида тўй муносабати билан хонадонга ташриф буюрган меҳмонлар бўлган.

Вилоят ҳокими матбуот котиби Умар Звакнинг Ал-Жазира телеканалига айтишича, душанба куни камида 14 нафар жангари, жумладан 6 нафар хорижлик ўлдирилган.

«Ҳаво ҳужуми пайтида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини биламиз. Лекин, уларнинг аниқ сонидан хабаримиз йўқ. Тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда», — деди котиб.

Ҳелманд вилоят кенгаши аъзоси Атауллоҳ Афғон Рейтерс ахборот агентлигига 35 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлгани ва 13 нафари яраланганини маълум қилди.

Вилоят кенгаши депутати Абдумажид Охуннинг Associated Press’га айтишича, рейд пайти тўйда камида 24 киши ўлдирилган.

Афғонистон хавфсизлик кучлари тунда тинч аҳолини ўлдиригани учун қаттиқ танқид қилинди.
Афғонистон ва иттифоқдош халқаро кучлар, шу жумладан НАТО шу йилнинг дастлабки уч ойида толиблар ва бошқа қуролли гуруҳлар жангчиларига қараганда кўпроқ тинч аҳолини ўлдирди, дейилади БМТнинг апрель ойида эълон қилган ҳисоботида.

Январь-март ойлари орасида ҳукумат кучлари томонидан камида 305 тинч фуқаро ўлдирилди, бу БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясининг хулосаларига кўра, ўша даврдаги барча ўлимларнинг 52,5 фоизини ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан