Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расмий хабар: Ўзбекистонда туман мактабгача таълим бўлимлари тугатилиши мумкин
1.05.2022 22:48,  
264

Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиздаги туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги қуйидаги маълумотларни тақдим этди.

Унга кўра, вазирликка Президент Администрацияси томонидан туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини тугатиш ҳамда бошқа масалаларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топшириғи берилган.

Айни пайтда, вазирлик ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва туман мактабгача таълим бўлимларини оптималлаштириш бўйича масъул бошқарма ва идоралардан, жумладан, ҳудудий бошқармалардан таклифларни йиғиш, шунингдек, Молия вазирлиги билан ҳамкорликда барча механизмларни батафсил ишлаб чиқишни режалаштирган.

Бугунги кунда қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиш жараёнининг энди бошланганини инобатга олиб, туман мактабгача таълим бўлимлари қандай ўзгариши тўғрисида маълумот мавжуд эмас.

Шу билан бирга, вазирлик туман бўлимларини оптималлаштиришда барча ходимларнинг, бутун тизимнинг манфаатлари, шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари инобатга олинишини кафолатлайди.

Ушбу йўналишдаги илғор жаҳон тажрибаси ҳам қарор лойиҳасини ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олинади.

Бундан ташқари, амалиётда, ҳар қандай таклифлар ҳудудлардан бирида тажриба-синов тариқасида ўтказилгандан кейин республика миқёсида жорий этилади.

Шунингдек, туман бўлимларини оптималлаштириш натижасида жойларда янада самарали бошқарув тизими тузилиб, пировардида мактабгача таълим тизимида сифатни ошириш ва коррупция омилларини камайтиришга қаратилади.

Бу қадам 2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва 2017 йилда қабул қилинган Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ бўлиб маъмурий ислоҳотларнинг бир қисми ҳисобланади.

Вазирлик маълумотида қайд этилишича, туман мактабгача таълим бўлимлари фаолиятини оптималлаштириш масаласи Тараққиёт стратегиясида белгилаб берилган ва давлат органлари фаолиятини тубдан ўзгартиришга, кадрлар ва моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда профессионал, адолатли ва юқори самарали давлат бошқаруви тизимини жорий этишга қаратилган мақсадларга тўлиқ мувофиқдир.

Белгиланган мақсадлар давлат органларининг ҳудудий масалаларни ҳал этишда масъулиятини кучайтириш, маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини ошириш, бошқарув аппаратини қисқартириш ва иш жараёнларини оптималлаштириш, барча даражаларда самарали ишларни ташкил этиш ва очиқликни таъминлашни назарда тутади.

«Мавжуд туман мактабгача таълим бўлимлари ўрнига пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай маҳаллий бошқарув шаклларининг иш механизмлари, тузилиши ва вазифалари тўғрисида аниқроқ тушунчага эга бўлмагунча, шошилинч хулосалар қилмасликка яна бир бор чақирамиз», дея қўшимча қилинган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан