Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расмларни кўргач ер юзида бундай жойлар борлигига ишонгингиз келмайдиган 10 та маскан
13.09.2022 17:48,  
206
  1. Бавария, Германия.

Баварияда қор билан қопланган тоғлар, жимжимадор шаҳарлар, осмонўпар қасрлар барчаси бор. Нейшванштейн қасри сиз у биз билган диснейланддаги Синдерелла қасри тимсолида таниш. У Алп тоғлари бағрида жозибали масканда жойлашган гўзал қасрдир.

Таваккал қилишдан чўчиманг, Германиянинг романтик кўчалари бўйлаб саёҳат қилиб, Rozenburg ob der Tauber каби хушманзара шаҳар мўъжизаларига гувоҳ бўлинг.

 

  1. Блед кўли, Словения.

Блед кўли ташриф буюришга арзийдими?

У ўрта аср қалъаларини яхши кўрадиганлар учун энг гўзал манзаралардан бири, шунингдек, маданий, тарихий, диққатга сазовор жойлари билан ажралиб туради. У замонавий дизайнга эга ва атрофида кўплаб ресторан ва кафелар мавжуд. Бундан ташқари, сон-саноқсиз сайёҳлар блед кўлини жуда севишади. 

Шунинг учун кўл ҳақиқий, эски манзарасини тамоман ўзгартирган. Сув жилвасидан баҳраманд бўлмоқчимисиз? Унда сизни Блед кўли кутмоқда. Нимани кутиб ўтирибсиз, шошинг?!

 

  1. Чжанжиажие, Хитой.

 Чжанжиажие сайёрамизнинг энг ғайриоддий маконларидан биридир.  Чўққили қум қоялар бепоён миллар узра ястаниб ётади.

Чжанжиажие миллий ўрмон боғи Аватар фантастик фильми тасвирга олинган жой эканлигини билармидингиз. Бу фактнинг ўзи ҳам сизни сеҳрли макон сари чорлайди.

 

    4. Санторине. Греция.

Санторини бутун дунёдаги энг яхши романтик дам олиш масканидир.

Эгей денгизининг ажойиб манзараси билан Кальдера қояларида жойлашган ҳашаматли оқланган уйлар, ҳайратланарли қуёш чиқиши ва ботиши ва турли хил романтик тадбирлар бу вулқон оролининг шу қадар машҳур бўлишининг сабабларидан биридир.

 

  1. Ҳоббитон. Янги Зеландия.

Янги Зеландия бутун дунёдаги ягона ўзга жой такрорлай олмайдиган жой бўлиб, у ерга ташриф буюрсангиз, "Узуклар ҳукмдори" фильмининг бир қисмига айланасиз гўё.

12 гектар майдонда жойлашган 44 та ҳоббит кулбалари, шунингдек, Red Dragon Inn меҳмонхонасининг ҳайратланарли манзараси билан Ҳоббитон бошқа дунё ҳақида ақл бовар қилмайдиган тушунчани тақдим этади.

 

  1. Кападокия. Туркия.

Табиат ихлосмандлари ва тарих ишқибозлари учун қўл келадиган  ажойиботларга  бой Кападокия водийлари қалбларни жунбишга келтирмай қўймайди.

Бу макон Туркия бўйлаб пиёда саёҳат қилинадиган ва от миниш жойларидан бири, шу билан бирга бу водийларнинг тепадан кўринишини ҳаводан иссиқ ҳаво шарида суратга олиш минтақани дунёнинг энг яхши сайр қилиш жойларидан бирига айлантирган. Кўзларингиз кўриб турган манзаранинг ростдан ҳам мавжуд эканлигига ишонгингиз келмайди. Агар ўзга бир дунёга тушиб қолишни истасангиз, саёҳат рўйхатингизга албатта Кападокияни қўшинг.

 

  1. Мостар. Босния-Герсиговения.

Тош ётқизилган кўчалар, эски тош бинолар ва Неретва дарёси узра ўтган гўзал кўприк, Мостар қалъаси билан уйғунликда Мостар шаҳри ҳақиқий эртак китоби саҳифасидаги шаҳарга ўхшайди.

Ташрифингизнинг арзирли сабаблари шаҳар марказий кўчасида жойлашган қадимий Stari Mostar кўприги бўлиши, ёки сизни тош кўчалар бўйлаб пастга томон юрганда жойлашган ўзгача манзарали овқатланиш жойлари мафтун этиши мумкин.

  1. Баҳайбат одам йўли.

Дунёнинг эртакнамо манзилларидан бири бу Шимолий Ирландияда жойлашган  “Баҳайбатлар водийси”  деб номланадиган маскандир. Бу манзил ландшафти мукаммал олти бурчакли қоялардан иборат соҳил бўйи табиатидир. 

Макон фаол ионлар вулқони таъсирида пайдо бўлган. Агар бунга ишонгингиз келмаса, бу сирли жой Ирландиялик улкан Фин Маккол томонидан яратилган, деб ҳисоблайверинг.

 

  1. Бҳутан, Чақмоқ аждарҳоси макони.

Бҳутан эртакнамо манзилларнинг барча қисмларига эга: миноралар билан ўралган, бетакрор тоғлар, сокин қишлоқлар ва сиз умрингизда ҳали бирор марта кўрмаган мафтункор жойлар.

Ҳимолай водийсини ўраб олган эски қалъаларга  ташриф буюринг ва қоя четида омонатгина турган монастир ва бургут уясини кўрмасдан қайтманг.

 

  1. Баган. Мянмар.

Баган тропик туманли ландшафтда жойлашган мистик ибодатхоналар маконидир. Манзарани автобус, велосипед орқали ё бўлмаса Ҳаво шари орқали кузатишингиз мумкин.

Бу сеҳрли маконни ҳеч иккиланмай саёҳатлар рўйхатингизга қўшиб қўяверинг.

 

Инглиз тилидан Салтанат АҚНАЗАРОВА таржимаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан