Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расул Кушербаев январь ойи учун кредит тўловларини чўзишни таклиф қилмоқда
18.01.2023 12:43,  
80

"Шу кунларда банклардан кредит ҳисобига тирикчилик учун автомобил, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш воситаларини олган кўплаб фуқаролардан мурожаатлар бўлмоқда.

Асосий муаммо аномал совуқ натижасида газ, электрдаги чекловлар ва ноқулай об-ҳаво сабабли нормал фаолият олиб бора олмаганликлари учун январь ойи кредитини тўлаш имконияти йўқлиги билан боғлиқ.

Шу боис, Марказий банк бош бу масалани ўрганиб, пандемия вақтида бўлгани каби барча тижорат банкларига кредит тўловида январь ойи учун кредит таътили бериш ёки бошқа муддатга чўзиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши зарур бўлади. Ўз ўрнида тижорат банклари ҳам вазиятни холис баҳолаб, кредит тўловчиларга январь ойи тўлови учун шундай имтиёз беришса мақсадга мувофиқ бўларди. Бу ҳам қийин вақтларда одамларимиз учун бир енгиллик, қўллаб-қувватлаш бўлади", деб ёзади собиқ депутат Расул Кушербаев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан