Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Расул Кушербаев - "Бизни нега алдаяпсиз, ОЛИЙ СУД?"
14.01.2021 18:08,  
1775

Афсуски бизга келаётган мурожаатларнинг аксарияти суд фаолияти ва қарорларидан норозилик билан боғлиқ. Ва сўнгги вақтларда бу норозилик қаторига Олий суд вакилларининг фуқаролар учун қабул эшикларини ёпиб, «бизда қабул йўқ», деган принсипда иш тутаётгани ҳам қўшилди.

Депутатлар қабулхонасида ҳар куни «бизни Олий суд раҳбарлари қабулига киритинг, қабулга кира олмаяпмиз», деган гапни эшитавериш ғалати бўларкан. «Судга борган ҳар бир фуқаро фақат адолат топишига кафолат берамиз...Ҳар бир инсоннинг тақдирини ҳал этишда онгимизда – адолат, тилимизда – ҳақиқат, дилимизда эса поклик устувор бўлади”, дея бағрикенг халқимизга мурожаат қилиб, Ўзбекистон судъяларининг бошида турган идора раҳбарияти ўз халқининг фуқароларини қабул қилишдан ўзини тортсая.

Яхшиямки пандемия бор экан. Қабулни тўхтатиб қўйишга айни муддао бўлди. Бироқ карантин тартиби енгиллашди, барча идора ва ташкилотлар фуқароларни санитария талабларига риоя этган ҳолда қабул қилаяпти. Лекин Олий суд нега сиз қабул қилмайсиз? Сиз ойдан тушганмисиз, ё халқдан устун олий ирқданмисиз?
 
Яқинда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида хатто Спикер Н.Исмоилов ҳам Олий суднинг фуқароларни қабул қилмаётганлигига эътироз билдирганда Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов қабул масаласида муаммо йўқлигини айтиб, ваъда берганди. Ўзим ҳам бир неча бор Олий судга боғландим, муаммо йўқ келсин фуқаролар дейишди.

Натижа эса вилоятлардан умид билан келган фуқаролар “боринг қабул қилади”, деган гапимизга ишониб, Олий суд эшиги тагида кун бўйи сарғайиб вақтини ва ишончини йўқотаяпди. Олий суд сиз парламентни, 34 миллионлик халқ вакилларини ҳам алдадингиз. Биз сиздан биргина нарса – ўз халқингиз фуқароларини қабул қилишни, эшитишни сўрадик холос. Шу оғирми? 
 
Биз суднинг чинакам мустақил бўлишини истаймиз ва бу йўлда уларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз. Бироқ шартимиз - суд давлат идорасига эмас, аввало фуқароларнинг манфаатларига хизмат қилсин, уларнинг дард-у ташвишларига қулоқ тутиб, қонунларга асосан адолатли қарор қабул қилсин. Суд бошидагилар ўз ишини унутиб туризмни тарғибот қилиш учун тоққа бориб судсиз одамларнинг уйини ўзбошимча, деб прокурор ва ҳоким билан уйларни буздирмасин, Ўзбекистонни дунёга шарманда қилмасин!
 
Қийин бўлса ҳам адолат йўлида ишлаётган виждони борларидан узр сўраган ҳолда фуқароларни қабул қила олмайдиган Олий суддаги жанобларга кўпчилик номидан оҳирги савол: сиз ўзи кимга хизмат қилаяпсиз? (фақат халққа, деманг илтимос!) 
 
П/С: Бизни популизм ва асоссизликда айблаб, идорама-идора шикоят қилиш ва фалонча фуқарони қабул қилиб ташладик, деган статистика билан “реаксия” қилиб, ўзингизни оқлашдан аввал фуқароларни қабул қилишни бошланг. Майли шунда биз популист ва ёлғончи бўлишга розимиз, фақат сиз фуқароларни қабул қилинг ва эшитинг"- дея ёзмоқда Расул Кушербаев ўз телеграм саҳифасида.        

                                                                                                              

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан