Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Равон Матиз» энди Украинада «энг арзон» автомобиль эмас
3.05.2016 13:47,  
11

Украина бозорида тақдим этилган арзон автомобиллар рейтингида ўзгаришлар содир бўлди. Бу ҳақда Украинанинг Autoua.com сайти хабар бермоқда.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган, минимал нархи 5800 доллар бўлган «Ravon Matiz» модели Украинада энг арзон модель сифатида кўриб келинарди.

Эндиликда, мамлакат автобозори таҳлили натижаларидан кейин рейтингда Эроннинг «Saipa Tiba» маркаси етакчилик қилмоқда. Бу модель Украинанинг «Богдан» компанияси томонидан ишлаб чиқарилади.

Эронликлар маркаси нархи «Ravon Matiz» модели нархидан 360 долларга арзонроқ сотилмоқда. Фарқ унчалик катта бўлмаса-да, «Saipa Tiba» Украинадаги энг арзон автомобилга айланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан