Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Райҳоннинг ити, Тамиланинг иштони, Нилуфар Усмонованинг кўкраги ва учинчи минг йилликнинг ечимсиз муаммосини ҳал қилолган ўзбек олими
11.04.2016 11:29,  
145

Ўзбек математиги Шокир Давлатов эса бу муаммони ҳал қилган кўринади. Бизга, яъни, математика фанидан йироқ инсонларга, бу кашфиёт моҳияти бироз тушунарсиз бўлиши табиий. Лекин жаҳон оммавий ахборот воситалари орқали билдирилаётган фикрларга қараганда, қаршилик олимнинг оламшумул ғалаба ва эътироф ёқасида тургани сезилиб турибди.
Аслида, 2014 йили қозоғистонлик олим ҳам шу муаммони ҳал қилдим, деган даъво билан чиққан экан, аммо унинг ечимидан камчиликлар топилган. Ажабмас, ўзбек тадқиқотчисининг неча йиллик изланишлари дунё экспертлари томонидан тан олинса ва бошимиз яна бир бош юксалса ғурур ва фахр ила.


Қуйидаги айтадиганларим эса, ўзбек журналистларига.
Ҳурматли ўзбек матбуоти вакиллари, азиз қаламкашлар. Сизлардан,илтимос, шу Инсон билан, қаршилик олим Шокир Давлатов билан суҳбат уюштиринглар.
Шу мавзуни Лоланинг қизил кўйлагидан бўй кўрсатган чиройли оёқлари ва ялонғоч беллари ҳақида қанчалар ютиниб-ютиниб ёзган бўлсангиз, шунчалар илҳом билан ёзинг. Фахрланиб ўқийлик.
Ўзбек олимининг ҳаёти ва фаолиятини ёритишга Канизанинг йўқолган телефони неча пул туришига қанчалар қизиқиш ва меҳр билан ёндошган бўлсангиз, ана шундай иштиёқ билан киришинг. Миллат ўз қаҳрамонини яқиндан танисин.
Шокир Давлатов ихтироси моҳиятини бизга "Уммон"ни нима еб, кийишни ёқтириши, Жасур Умировни тўйи қачон бўлиши, Муниса Ризаева касалхонага нима сабабдан тушгани ва у ерда нималарни бошидан кечирган ҳақида қанчалар батафсил ёзган бўлсангиз, шунчалар содда ва атрофлича ёритиб беринг.
Биз ҳам бутун дунё математиклари "эплолмадик, эплолмаймиз хам" деб қўл кўтарган ва лекин ўзбек олими ҳал қилолган масала инсониятга нималар беришини англаб етайлик.
Чет элда билдирилаётган фикрларга қараганда, Шокир Давлатов математика фанида янги саҳифа очадиганга ўхшайди.
Ва бу мулоқотдан бизни хам баҳраманд қилинг. Яйраб, мазза килиб, ўқийлик.
Эртами, кечми дунёнинг турли бурчакларидан журналистлар келиб, Шокир Давлатовдан интервью оладилар, унинг ҳаёти ва фаолиятини кенг ёритишга тушадилар. Ё уларнинг мақолаларини таржима килиб берсангизлар маъқулроқмикан?! Нима дедингиз?! 
Ҳеч йўқса, шу мавзуда биринчи бўлинглар, илтимос.
Ишонаверинг, сиз бу суҳбатни уюштиргунча, очеркни битгунча, эссеингизга нуқта қўйгунча, сиз "ижод" килишни ёқтирадиган шоу бизнес оламида айтарли янгилик бўлмайди ва ҳеч нимадан қуруқ қолмайсиз.
Қаршига бориб келгунингизгача ҳам, Райҳон итини бағрига босиб, ҳалиям эрга тегиш орзусида яшаётган, ҳамон суратга тушаётган, Шароф Муқимов ўзида йўқ истеъдодни Ишанининг эҳтирослари эвазига қоплашга ҳаракат килаётган, Шоҳруҳхон ва Асал бир бирларига нозу фироқ қилиб юрган бўлади.
Тамилани уйини қўриқлаб ўтиришларингизга эса ҳожат йук. Бир марта туширилган иштоннинг иккинчи марта хам ечилишига ҳеч ким кафолат беролмайди, азиз қаламкашлар!!! Ҳар қалай сиз ва бизнинг олдимизда...

Фотиҳ Султон саҳифасидан олинди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан