Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Реал Мадрид» Самарқандда футбол академиясини очмоқчи​
23.11.2019 14:42,  
452

Самарқанд вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Самарқандда ўтказилаётган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестицион форумининг бугун, 23 ноябрь ишида Испаниянинг “Реал Мадрид” футбол академияси Самарқанд филиалини ташкил этиш юзасидан келишув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

Шу мақсадда Испаниянинг жаҳонга машҳур “Реал” футбол клубининг минтақавий фонди менежери Аренильяс Иниго Чавес Самарқандга келган.

Маълум бўлишича, академия филиали Самарқанд шаҳридаги Мотрид қўрғонида ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу ва бошқа инвестицион лойиҳалари билан Испания делегацияси вакиллари Самарқанддаги форумда қатнашишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан