Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Референдумдан сўнг Британия бош вазири истеъфога чиқди
24.06.2016 21:58,  
2

уюк Британия Бош вазири пайшанба куни ўтказилган референдум натижаларига кўра ўзининг истеъфо бергани ҳақида эълон қилди. Расмий маълумотларга кўра, Европа Иттифоқидан ажралиб чиқиш учун мамлакатнинг 51,9% аҳолиси овоз берган.

Brexitга қарши чиқишлар қилиб келган Кэмерон, референдум натижалари қандай бўлишидан қатъий назар, ўз лавозимини сақлаб қолмоқчи эди, аммо ўз қарорини ўзгартирди.

Шуниси эътиборлики, ҳали референдум ўтказилмасидан аввал кўпгина экспертлар Буюк Британиянинг ЕИдан чиқишини мамлакат ҳукумат учун энг катта муваффақиятсизлик сифатида баҳолашган эди.

Кэмерон янги Бош вазир октябр ойига келиб аниқланишини маълум қилди.

Кэмерон халқ хоҳишини рўёбга чиқариш учун  заявил, қўлдан келганча ҳаракат қилишини маълум қилди. Аммо Британиянинг ЕИдан чиқиши жараёнини бошқа сиёсатчи олиб бориши кераклигини айтиб ўтди.

"Мен Бош вазир сифатида мамлакатдаги аҳвол бир неча ой давомида барқарор сақлаб туриш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Аммо, давлатни янги йўналиш бўйича бошқариб борадиган капитан ролини бажаришни лозим деб топмайман”, — деб айтган журналистларга Кэмерон.

Кэмероннинг сўзларига қараганда, янги шароитда Буюк Британияга “янги раҳбарият” керак.

Кэмерон жорий йилнинг октябр ойида консерваторлар партиявий анжуманида истеъфо бериши ҳақида эълон қилишни режалаштирган. Пратия ўша вақтнинг ўзида Бош вазир лавозимига янги номзодни аниқлаши керак бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан