Ректор билимли, ватанпарвар бўлса, халқимиз бахти — Президент

Ректор билимли, ватанпарвар бўлса, халқимиз бахти — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим тизимидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида бугунги ректорнинг маънавий қиёфаси қандай бўлиши кераклиги ҳақида гапирди.

— Агар олийгоҳда билимли, ватанпарвар ректор бўлса, бу – халқимиз бахти. Шунинг учун, биз “Ректорлар мактаби”ни яратишимиз зарур. Уларни ўқитиш шарт. Ҳар қайси олим, ҳар қайси проректор ҳам ректор бўлолмайди. Бугунги ректор, аввало, ислоҳотчи, ватанпарвар бўлиши керак.