Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Renault 2022 йилнинг учинчи чорагида даромадининг сезиларли даражада ошишини эълон қилди
22.10.2022 15:16,  
17

Франция автомобиль ишлаб чиқарувчиси Renault Group 2022 йилнинг учинчи чорагида даромадининг сезиларли даражада ошишини эълон қилди. Бу кўрсаткич йиллик ҳисобда 20,5 фоизга (9,8 миллиард еврогача) ошди, дейилади ҳисоботда.

Автомобиль савдоси 21,7 фоизга тўққиз миллиард еврога етди. Бутун дунё бўйлаб гуруҳ 481 000 та машина сотишга муваффақ бўлди. Renaul'нинг таъкидлашича, улар рақамларни Россиянинг Автоваз концерни ва Renault'нинг Россиядаги ваколатхонасидан олинган фойдани ҳисобга олмаган ҳолда кўриб чиқишган. Франция, Германия ва Италия компания учун энг йирик бозорлар бўлиб қолмоқда.

Renault Россияни 23 март куни тарк этди. Расмий сабаб - компонентларни етказиб беришдаги қийинчиликлар. Москва Renault заводи шаҳар ҳокимиятининг мулкига айланди.

Кейинчалик компания мамлакатдаги фаолиятини тўхтатганидан соф зарарни 2,3 миллиард еврога баҳолади. Шу билан бирга, гуруҳнинг Россиядан чиқиши муносабати билан соф қарзи 0,5 миллиард еврога камайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан