Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Renault Россия бозорини тарк этиши оқибатида қанча зарар кўргани очиқланди
29.07.2022 14:58,  
100

Renault автомобиль корпорацияси (Франция) 2,3 миллиард евро миқдорида соф зарар кўрди, бу ҳақда компаниянинг 2022 йилнинг биринчи ярмидаги ҳисоботи маълум қилди.

Операцион маржа бир вақтнинг ўзида 4,7 фоизга етган бўлса, йилнинг сўнгги ярмида бу кўрсаткич 2,1 фоизни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг ўрталарида Renault'нинг Россиядаги активлари давлат мулкига ўтди. Улар қуйидагича тақсимланди: «Renault Russia» акцияларининг 100 фоизи Москва ҳукуматига, АвтоВАЗ қимматли қоғозларининг 67,69 фоизи NAMI Федерал давлат унитар корхонасига тушди. АвтоВАЗнинг қолган акциялари Rostec давлат корпорациясида сақланиб қолди.

Олдинроқ, Mercedes-Benz Россия бозорини тарк этиши оқибатида 1,4 млрд евро зарар кўргани ҳақида ёзган эдик.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан