Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Республика бўйича жорий йилнинг 11 ойида солиқ тушумлари ўтган йилга нисбатан 117 фоизга ўсди
6.12.2022 14:03,  
21

Республика бўйича жорий йилнинг 11 ойида солиқ органлари томонидан 135,8 трлн сўм тушумлар таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 трлн сўмга ёки 117 % ўсишга эришилди. 

Бу ҳақда Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси хабар берди.

Жумладан, солиқ турлари кесимида:

мол-мулк солиғидан 3,6 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 трлн сўмга ёки 157%га;

ер солиғидан 4,8 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 трлн сўмга ёки 133%га;

АОСдан 2,3 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 700 млрд сўмга ёки 144 %га;

ҚҚСдан 30,4 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 трлн сўмга ёки 133 %га;

ЖШОДСдан 21,5 трлн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 трлн сўмга ёки 128%га ўсишга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан