Республика онкология марказининг янги биноси Жанубий Корея лойиҳаси асосида қурилади

Республика онкология марказининг янги биноси Жанубий Корея лойиҳаси асосида қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига ташриф буюрди. 

Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида Республика онкология марказининг янги биноларини Жанубий Корея тажриба ва лойиҳаси асосида барпо этиш бўйича топшириқ берилди.

Таъкидланишича, ҳар бир ҳудудга мобиль маммографлар ва позитрон-эмиссион томографлар етказиб берилади. Саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этилиб, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйилади.

Давлат раҳбари марказда даволанаётган болаларга шифо тилаб, ота-оналарига далда берди. 
«Бу бир синов. Ана шу синовлардан бардош билан ўтиб, тезроқ соғайиб, уйга қайтсаларингиз, ҳаммамиз хурсанд бўламиз», — деди у.