Республикачилар расман президентликка номзодларини тақдим этди

Республикачилар расман президентликка номзодларини тақдим этди

АҚШда республикачилар партияси йиғилишида делегатлар Доналд Трампнинг 2020 йил ноябрдаги сайловларда АҚШ президентлигига номзодлигини тасдиқладилар. Шимолий Каролинанинг Шарлотта шаҳрида бўлган сьездда жаноб Трампнинг номзоди бир овоздан қўллаб-қувватланди. Конгресснинг барча 2550 вакили уни ёқлаб овоз берди, деди Республика миллий қўмитаси раҳбари Ронна Макдэниел.

Делегатлар, шунингдек, Доналд Трамп сайловларда ғолиб чиққан тақдирда Майк Пенсни АҚШ вице-президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатдилар.

"Мен расмий равишда Доналд Трмп ва Майкл Пенсни АҚШнинг президентлигига ва вице-президентлигига номзод сифатида кўрсатмоқдаман", деди Макдэниел хоним.

Аввалроқ АҚШ Демократик партияси бўлажак сайловларда Жо Байденни президентликка номзод сифатида, калифорниялик сенатор Камала Харрис эса вице-президенти сифатида тасдиқлаган эди.

АҚШда президентлик сайловлари 3 ноябрга белгиланган. Турли хил норасмий сўровномаларда амалдаги президент Доналд Трамп жаноб Байденга қараганда озроқ қўллаб-қувватланмоқда.