Республикада карантин қандай шароитларда бекор қилиниши маълум бўлди

Республикада карантин қандай шароитларда бекор қилиниши маълум бўлди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков:

— Республикамизда коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг даволаниш (соғайиш) динамикаси ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, коронавирус касаллиги тарқалиб кетишининг олдини олиш бўйича Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг махсус қарори билан жорий этилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилинади. 

Албатта, бунинг учун алоҳида талаблари, босқичлари акс этган карантинни ечиш бўйича ҳужжат ишлаб чиқилади. Лекин расман, карантин бекор қилинганлиги расман эълон қилинмагунча карантин вақти учун белгиланган санитария-гигиена қоидалари, меъёрлари ва гигиеник нормативлар талабларига тўлиқ риоя этилиши талаб қилинади.