Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Республикадаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди ва уларда саноат инфратузилмасини ривожлантиришга 400 млрд сўм маблағ ажратилди
22.06.2022 15:28,  
50

Жорий йил 9 июнь кунидаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қабул қилган 6244-сонли Президент Фармонига асосан қурилиш материаллари тармоғини бошқаришнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.

Жумладан, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳузурида Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича кенгаш ташкил этилиб, унинг асосий фаолият йўналишлари белгилаб берилди. “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг жойлардаги филиалларида Қурилиш материалларини ривожлантириш марказлари ташкил этилиб, улар малакали мутахассислар билан бутланди.

Мазкур фармон билан республикамиз ҳудудларидаги 24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилди. Ушбу туманларнинг саноат инфратузилмасини ривожлантиришга 400 млрд сўм маблағ ажратиш белгиланди.

Шунингдек, геологик-қидирув ишларини олиб бориш учун 100 млрд сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Тармоқни янада такомиллаштириш, соҳага хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш, экспорт кўрсаткичларини ошириш ҳамда янги саноат корхоналарини ташкил этиш мақсадида 2022-2026 йилларда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.

Унга кўра 2026 йилга бориб тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 42,3 трлн сўмга етказиш ва бунда юқори қўшилган қийматли маҳсулотларнинг улушини 2016 йилдаги 32,3 фоиздан 53 фоизгача етказиш белгиланган.

Натижада, асосий турдаги қурилиш материалларига бўлган талаб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тўлиқ қопланади. Жумладан, газобетон, иссиқлик сақловчи изоляция материаллари, қурилиш ойнаси, цемент каби маҳсулотлар бўйича ички талаб қопланиб, маҳсулотларнинг бир қисми хорижга экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, дастурга кўра 2026 йилга бориб қурилиш материалларининг экспорти 505 млн долларга ёки 2021 йилга нисбатан 1,8 бараварга оширилади.

Тармоқни ривожлантиришга 2,76 млрд долларлик инвенстициялар жалб қилинади ёки жорий йилдаги кўрсаткичга нисбатан 1,7 бараварга оширилади.

Ушбу даврда маҳаллийлаштирилган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми жорий йилдагидан 1,7 бараварга оширилиб 1,55 трлн сўмга етказилади.

Булардан ташқари, ҳурматли Президентимизнинг жорий йил 30 апрель куни ўтказилган йиғилишдаги топшириғига асосан нуфузли “BCG” хорижий компанияси томонидан Қурилиш материаллари саноатини 2030 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилди.

Унда, тармоқ бўйича маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, тармоқнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш каби таклифлар ҳамда стратегияни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан