Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Reuters: Европа Иттифоқи 2027 йилгача Россиядан энергия олишдан воз кечиш режасини тақдим этади
18.05.2022 12:45,  
35

Европа Комиссияси чоршанба куни 2027 йилгача Россиядан энергияни босқичма-босқич олиб ташлаш учун 210 миллиард евролик режани тақдим этади. Бу ҳақда чоршанба куни ҳужжатлар лойиҳаларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Белгиланган режа уч босқичдан иборат бўлади, дея  маълум қилди агентлик. Лойиҳа доирасида Брюссел бошқа давлатлардан газ импорт қилишни йўлга қўйиш, қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтишни тезлаштириш ва энергияни тежашга кўпроқ ҳаракат қилиш ниятида.

Агентлик маълумотларига кўра, бошқа мамлакатлардан газ импортини ошириш режасининг бир қисми Миср, Исроил ва Нигерия каби мамлакатлардан суюлтирилган газ етказиб беришни кўпайтириш имкониятини таъкидлайди.

Қайта тикланадиган энергетикага ўтиш бўйича режада 2030 йилга келиб 10 миллион тонна қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш ва саноатда газ ўрнини босиш учун ишлатилиши мумкин бўлган яна 10 миллион тонна қайта тикланадиган водородни импорт қилиш кўзда тутилган, дея қайд этади Реутерс. 

Бундан ташқари, ЭК 2030 йилгача қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 45 фоизга оширишни таклиф қилмоқчи. Қуёш энергиясидан кенг фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида Европа Иттифоқи аъзо давлатлардан 2025 йилдан бошлаб барча жамоат биноларида қуёш электр станцияларини ўрнатишни талаб қилади.

Бундан ташқари, 2030 йилга келиб ЕИ энергия сарфини 13 фоизга камайтириш ниятида.

Еврокомиссия маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи газнинг 40 фоизини, нефтнинг 27 фоизини ва кўмирнинг 46 фоизини Россиядан олади. Кўмир етказиб бериш бўйича эмбарго бешинчи санкциялар пакетининг бир қисми бўлди, у кечиктирилган режимда қабул қилинди ва август ойидан кучга киради.

Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари Россияга қарши олтинчи санкциялар пакети бўйича ҳалигача келишувга эриша олишмаяпти, жумладан, нефть эмбаргосининг кечиктирилган лойиҳаси ҳам: Еврокомиссия Россия Федерациясидан хом нефть импортини олти ой ўтгач тақиқлашни таклиф қилди.

Шу билан бирга, ЭК Венгрия ва Словакияга 2024 йил охиригача Россия нефтини сотиб олишга рухсат беришни таклиф қилди. Манбаларга кўра, Еврокомиссия аллақачон нефть эмбаргосини жорий этиш муддатлари, параметрлари ва мумкин бўлган истиснолар бўйича бир қатор таклифларини юмшатишга мажбур бўлмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан