Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Reuters: G7 Россия нефть маҳсулотлари учун иккита нарх чегарасини белгилаш ниятида
10.01.2023 19:11,  
53

Еттилик гуруҳи Россиядан нефть маҳсулотларига турли маржинал нархларни белгилашга интилади. Бу ҳақда G7 вакилига таяниб Reuters хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, февраль ойида Катта еттилик мамлакатлари Россия нефть маҳсулотларига икки нарх чегарасини белгилаш ниятида. Улардан бири юқори нархда сотиладиган маҳсулотлар учун, иккинчиси эса чегирма билан сотиладиган маҳсулотлар учун.

Аввалроқ Telegraph India газетаси, агар ЕИ Россиядан хомашё сотиб олувчи давлатларга нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилса ёки унинг нархи бир баррель учун 60 доллардан ошса, Ҳиндистон Европа Иттифоқи ва G7 томонидан жорий қилинган нефть нархлари чегарасига қўшилиши мумкинлигини ёзган эди.

5 декабрь куни Россия нефтига нисбатан эмбарго кучга кирди, уни Европа Иттифоқи давлатлари, G7 ва Австралия қабул қилди. Ўша кундан бошлаб Европа Иттифоқи Россия нефтини денгиз орқали импорт қилишни расман тўхтатди. Шунингдек, G7 давлатлари ва Австралия Россия нефтини баррелига 60 доллардан юқори нархда ташиш ва суғурта қилишдан бош тортди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан