Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Reuters: Германия ва Италия компанияларга Россия газини сотиб олиш учун рубль ҳисобларини очишга рухсат беради
21.05.2022 08:13,  
93

Reuters: Германия ва Италия компанияларга Россия газини сотиб олиш учун рубль ҳисобларини очишга рухсат беради.

Икки манба Reuters агентлигига Германиянинг немис газ импортчиларига Россияга қарши санкцияларни бузмасдан рубль ҳисобларини очиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берганини тасдиқлади. Шунингдек, Германия бу борада Европа Иттифоқи билан яқин ҳамкорликда ҳаракат қилгани айтилади.

Италияда ҳам худди шундай ҳолат юзага келган – агентлик манбаларига кўра, Италия ҳукумати бу масалани Европа комиссияси билан муҳокама қилган ва Россия газини қонуний йўл билан сотиб олиш бўйича тушунтиришлар олган.

Аввалроқ Польша, Болгария ва Финляндия Москванинг Газпромбанкдаги рубль ҳисоб рақамлари орқали газ учун тўловни амалга ошириш талабини бажаришдан бош тортган эди – ва бу мамлакатларга газ етказиб бериш тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан