Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Reuters: Россия кетма-кет иккинчи ой Хитойга энг йирик нефть етказиб берувчи бўлиб қолмоқда
6.07.2022 16:40,  
38

Агентлик маълумотларига кўра, июнь ойида Россия нефтининг импорти, жумладан юк ташиш ва қувурларни етказиб бериш кунига тахминан 2 миллион баррелни ташкил этди, бу Хитойдаги умумий талабнинг 15 фоизига тўғри келади.

Хитойнинг Россия хом нефть импорти кетма-кет иккинчи ой рекорд даражага етди. Бу ҳақда чоршанба куни Reuters агентлиги трейдерлар ва кузатув маълумотларига асосланиб хабар берди.

Уларга кўра, июнь ойида Россия нефтининг импорти, шу жумладан юк ташиш ва қувурларни этказиб бериш кунига тахминан 2 миллион баррелни ташкил этди, бу Хитойдаги умумий талабнинг 15 фоизига тўғри келади. Шу билан бирга, Саудиянинг июнь ойида нефть етказиб бериш ҳажми деярли икки йил ичида кунига 1,3 миллион баррелгача камайган.

Reuters манбаларига кўра, Хитой ESPO (Шарқий Сибир - Тинч океани) ва Қозоғистон - Хитой нефть қувурлари орқали кунига тахминан 880 минг баррель Россия хом нефтини импорт қилишга эътибор қаратмоқда.

Kpler таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, жорий йилнинг апрель ойида Россиядан нефть сотиб олиш бўйича Осиё биринчи марта Европани ортда қолдирди. Россия нефтининг Хитойга экспорти май ойида ўтган йилнинг майига нисбатан 55 фоизга ошиб, Саудия Арабистонини ортда қолдирди ва Россияни мамлакатнинг энг йирик нефть етказиб берувчисига айлантирди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан