Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






РИА Новости: Европа Иттифоқининг олтита давлати Россия билан экспорт ва импортни февраль ойи даражасига тиклади
16.10.2022 18:02,  
240

Европа Иттифоқининг олтита давлати Россия билан экспорт ва импортни февраль ойи даражасига тиклади. Бу ҳақда миллий статистика хизматлари маълумотларига таяниб, "РИА Новости" хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, бу давлатлар қаторига Болгария, Кипр, Люксембург, Словения, Хорватия ва Эстония киради.

Бундан ташқари, Словенияга товар импорти қишки даражадан 4,4 баравар, Хорватияга 2,7 баравар, Чехияга 2 баравар кўп бўлди, деб хабар беради РИА Новости.

Аввалроқ, Россия банки 2022 йилнинг январь-август ойлари орасида Россия ташқи савдосидаги ижобий савдо 213,6 миллиард долларга ошганини маълум қилганди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг саккиз ойида бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баравардан кўпроқ ошган. Ўшанда Россия ташқи савдосининг ижобий сальдоси 90,5 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилнинг январидан июлигача бўлган даврда бу қиймат 192,4 миллиард долларни ташкил қилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь ойидан августигача Россиянинг тўлов баланси балансидаги профицити 3 баробардан кўпроққа ошиб, 183,1 миллиард долларни ташкил қилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан