Риштонда Кулолчилик маркази қурилиши бошланди

Риштонда Кулолчилик маркази қурилиши бошланди

1 май, жума куни Фарғона вилояти Риштон туманида Кулолчилик ихтисослашган марказининг қурилишига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Умурзаков, Фарғона вилояти ҳокими Ш.Ганиев, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, Риштон кулолчилик мактабининг таниқли ҳунармандлари, Риштон тумани маъмурияти, маҳаллий оқсоқоллар ва аҳоли иштирок этган ушбу Марказ – Риштон усталарининг анъаналарини янада ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради. Бу ерда ижодий устахоналар, кўргазма галереялари, меҳмонхоналар, овқатланиш жойлари ва бошқа зарур инфратузилмалар қурилади.

Ишга туширилган дастур доирасида лойиҳаларни мувофиқлаштириш ва молиялаштириш учун “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ бириктирилган.