Риштонда ўзбек-тожик дўстлик уйи очилди

Риштонда ўзбек-тожик дўстлик уйи очилди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида ўзбек-тожик дўстлик уйи очилди. Бу ҳақда Дунё ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Уйнинг очилишида дини, маданияти, урф-одатлари ва анъаналари ўхшаш бўлган ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги намунаси сифатида Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийнинг шеърларидан ўқилди, дейилади хабарда.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг таъкидлашича, уй маънавият марказига айланади, у ерда маданий оқшомлар, шеър ўқиш ва маърифий суҳбатлар ўтказилади.