Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Роғун қурилишини давом эттираман", Душанбега метро қуриб бераман" — Тожикистон президентлигига номзодлар сайланиш учун қандай ваъдалар беряпти
19.09.2020 09:23,  
1575

Тожикистонда 11 октябр куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Сайловгача уч ҳафтача вақт қолди. 13 сентябр куни Тожикистон Марказий сайлов комиссияси беш кишининг номзодини расман рўйхатдан ўтказди: ХДПдан амалдаги президент Имомали Раҳмон, Аграр партиядан Рустам Латифзода, Социалистик партиядан Адбуҳалим Ғаффоров, коммустик партиядан Мерож Абдуллоев ҳамда Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода. 

Хўш Тожикистон президентлигига номзодлар сайланиш учун қандай ваъдалар бермоқда? 

Имомали Раҳмон. "Пешвойи миллат" дея улуғланадиган, 1994 йилдан бери "эгарда" қолаётган президент Имомали Раҳмон бу йил бешинчи марта президентликка номзодини қўйди. Унинг номзоди Тожикистон Халқ демократик партияси, Касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Ёшлар иттифоқидан кўрсатилди. 

Сайловолди ваъдалар: 

Шиори: "Барқарор иқтисодий ривожланиш ва одамлар учун муносиб ҳаёт учун"

Гидроэлектрастанция (Роғун ГЭСи - sof.uz) қурилишини давом эттириш, илм-фаннинг устувор йўналишларини ривожлантириш, аҳолининг иқтисодий фаоллигини ошириш, Марказий Осиё ва МДҲдаги шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш. 

Абдуҳалим Ғаффоров - Социалистик партия лидери. 

Сайловолди ваъдалар:

Шиори: "Ҳақиқат бузилмайди"

Мамлакатдаги тинчлик, хавфсизлик ва бирдамликни сақлаб қолиш, Душанбеда метро қуриш ва Тожикистон йўлларини яхшилаш, илм-фан соҳаларини молиялаштиришни ошириш, ўқитувчининг ижтимоий мавқеини ошириш.

Рустам Латифзода - Аграр партия етакчиси.

Сайловолди ваъдалар:

Шиори: "Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси учун муносиб ҳаёт"

Тожикистон манфаатлари асосида Божхона иттифоқига аъзо бўлиш, қишлоқ хўжалигини солиқлардан озод қилиш, Меҳнат муҳожирлари, айниқса Россиядагиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш.

Мерож Абдуллоев - Коммунистик партиядан.

Сайловолди ваъдалар:

Шиори: "Ҳар ким моддий ва маънавий манфаатларга фақат ўз меҳнатига яраша эришади"

Россия, МДҲ ва Хитой билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, меҳнаткашлар ҳокимиятини кенгашлар шаклида, халқ ўзини ўзи бошқаришининг бошқа шаклларида тиклаш, ипотека кредитларини кенгайтириш, назорат қилувчи органлар сонини камайтириш, электрон ҳукумат тизимини жорий қилиш.

Рустам Раҳматзода - Иқтисодий ислоҳотлар партияси номзоди.

Сайловолди ваъдалар:

Шиори: "Одамлар учун муносиб ҳаёт учун миллий иқтисодиётни тезкор ислоҳ қилиш!"

Ривожланишнинг индустриал-аграр моделига ўтиш, миллий иқтисодиётнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш, давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, кадрлар сиёсатини алмаштириш.

Шунингдек, сиёсий ислоҳотлар ўтказмоқчи бўлган Демократик партия номзоди Саиджафар Усмонзода ҳамда асосий эътиборни коррупцияга қарши курашга қаратишни режалаштирган 30 ёшли мустақил номзод Фаромуз Эргашовларнинг номзоди етарли имзо тўплолмагани учун президентлик сайловларида қўйилмади.

Минтақавий таҳлилчилар Тожикистондаги бу галги сайловларда ҳам "мусаффо осмон остида, буюк келажак учун" Имомали Раҳмоннинг ғалаба қозонишини тахмин қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан