Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








«Рома» ёзда Дибалани сотиб олиш ниятида
23.04.2022 14:37,  
29

Хабар қилинишича, «Рома» Пауло Дибаланинг «Ювентус» билан шартномаси тугаганидан кейин унинг трансфер ҳуқуқини қўлга киритиш бўйича курашга қўшилмоқчи.

28 ёшли аргентиналик форвард жорий мавсум охирида «кекса сеньоралар» билан 7 йиллик ҳамкорликни тугатади ва янги клуб топиш учун ҳаракат қилиши мумкин. «Палермо»нинг собиқ футболчиси ҳали бир қарорга келмаган, аммо унга Испаниядан ва Италиядан «Интер» клубларидан таклифлар бор.

Радио Радио хабарига кўра, «Рома» Дибалага кўз тиккан ва ёзда уни сотиб олишни хоҳлашади, айниқса Николо Заниолони сотишга қарор қилишса.

Италиялик истеъдоднинг келажаги ҳозирча номаълум.

Дибала жорий мавсумда барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан