Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Роналдунинг коронавирусга чалингани ҳақидаги хабар Ювентус акцияларини тушириб юборди
14.10.2020 11:02,  
120

Дунёдаги энг кўп даромад топадиган футболчи Криштиану Роналдунинг COVID-19’га топширган тести мусбат чиқди, деб хабар қилади Португалия футбол федерацияси. Ушбу янгилик туфайли футболчи тўп сурадиган италян жамоаси “Ювентус” нинг акциялари бирданига 6,4% га пасайди, кейин эса яна тикланди.

Роналдунинг ташхиси ҳақида хабарлардан сўнг, "Ювентус" акциялари донаси €0,76 дан €0,72 гача тушди, клуб капиталлашуви 65 миллион еврони йўқотди ва 1 миллиард евродан пастга тушди, эрталаб бозорлар очилишида "Ювентус" нинг акциялари €0,77 га сотилди. Пасайиш қисқа муддатли бўлди.

Коронавирус юқтирганлиги сабабли Роналду эртага, 14 октябр куни бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг Швеция терма жамоасига қарши ўйинини ўтказиб юборади. Португалия футбол ассоциацияси футболчининг касаллиги симптомсиз эканлигини хабар қилди.

Роналду билан алоқада бўлган барча футболчиларнинг коронавирусга топширган тести манфий чиқди, шунинг учун улар машғулотларни давом эттиришади, дейилади федерация хабарида.

Forbes талқинига кўра Роналду дунёдаги энг кўп маош оладиган иккинчи рақамли спортчи. Биринчи ўринда швейтсариялик теннисчи Рожер Федерер турибди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан