Роналдунинг онаси инсултга чалинди

Роналдунинг онаси инсултга чалинди

Жаҳон футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг онаси Долореш соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли касалхонага ётқизилди. 65 ёшли аёл инсултга чалинган.

Шифокорларнинг ўз вақтида берган ёрдами туфайли жиддий оқибатларнинг олди олинган, бироқ аёл ҳали ҳам оғир аҳволда.

Таъкидланишича, агар Доларешга тезкор ёрдам кўрсатилмаганида, аёл тилдан қолиши ёки фалаж бўлиб қолиши мумкин эди.