Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Роснефт Германия ҳукуматини судга берди
14.10.2022 12:33,  
10

"Роснефт" Германия ҳукумати устидан ўзининг немис шўба корхоналарини Федерал тармоқ агентлигига ишончли тарзда ўтказиш бўйича судга мурожаат қилди. Бу ҳақда "Роснефт" томонидан даъво учун ёлланган Malmendier Legal юридик фирмасига таяниб, Handelsblatt хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 13 октябрь, пайшанба куни Лейпциг федерал маъмурий судига активларни топшириш билан боғлиқ даъво аризаси берилган.

Сентябрь ойида Германия ҳукумати Роснефт таркибига кирувчи Rosneft Deutschland ва RN Refining & Marketing компанияларини Федерал тармоқ агентлигига ишончли тарзда топширди. Шундай қилиб, агентлик Rosneft Deutschland устидан назоратни ва учта нефтни қайта ишлаш заводлари - PCK Schwedt, MiRo ва Bayernoil'нинг тегишли улушини олди.

"Роснефт" ўз активларини немис регулятори назорати остида ўтказишни ноқонуний ва бозор иқтисодиёти ва цивилизация тамойилларига зид деб атади.

Компания Германия расмийларининг қарори активларнинг қайтариб бўлмайдиган йўқотилишини англатишини таъкидлади ва акциядорларни ҳимоя қилиш бўйича мумкин бўлган чораларни ишлаб чиқиш, шу жумладан судга мурожаат қилиш нияти ҳақида огоҳлантирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан