Россия апрелда ўтказишни режалаштирган референдумни июнда ўтказади

Россия апрелда ўтказишни режалаштирган референдумни июнда ўтказади

Кремл 22 апрелда ўтказилиши режалаштирилган Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги бутунроссия референдумини июн ойига кўчиришни режалаштирмоқда деб хабар беради Ведомости.

Ведомости манбаларининг таъкидлашича, кечиктириш учун сиёсий қарор аллақачон қабул қилинган. 25 мартга қадар қарор расмий равишда эълон қилиниши мумкин. 25 март куни қонунга биноан, фаол сайловолди тадбирлари бошланади - шу пайтдан бошлаб фуқаролар ўз яшаш жойларида овоз бериш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин ва Марказий сайлов комиссияси ахборот кампаниясини бошлаши мумкин.

Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимият аллақачон овоз беришга тайёргарлик кўришни тўхтатиб туриш тўғрисида кўрсатма олган - хусусан, бу сайловолди ташвиқоти материалларига тааллуқлидир (одатда унда овоз бериш вақти кўрсатилган бўлади).

Аниқ янги сана ҳали тасдиқланмаган, аммо овоз бериш июн ойида бўлиб ўтади. 

Россияда эпидемия апрел ойида авж нуқтасига етиши кутиляпти, шундан кейин у пасаяди. Янги санани танлаш июн ойида бўлиб ўтадиган мактаб имтиҳонлари вақтига ҳам боғлиқ: кўплаб сайлов участкалари мактабларда жойлашган, шунинг учун сайлов имтиҳонлардан кейин белгиланиши мумкин. Имтиҳон вақтини пандемия сабабли ҳам қайта режалаштирилиши ҳам мумкин.

Кремл овоз беришни кечиктиришни расмий равишда рад этди. Президентнинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, "ҳозиргача ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган".

Конституцияга киритиладиган ушбу ўзгаришлар Владимир Путинга 2036 йилга қадар ҳокимят тепасида қолиш имконини беради.