Россия бозоридаги энг арзон хорижий автомобиллар 5 талиги. Улар орасида ўзимизнинг Spark ҳам бор

Россия бозоридаги энг арзон хорижий автомобиллар 5 талиги. Улар орасида ўзимизнинг Spark ҳам бор

«Цена Авто» сайти экспертлари Россия автобозоридаги энг арзон хорижий автомобиллар 5 талигини тузиб чиқишди. Бу рейтингда француз, япон ҳамда ярим йиллик танаффусдан сўнг бозорга қайтган ўзбек автомобили ҳам бор.

Биринчи ўринда Datsun on-DO япон седани. 1.6 литр сиғимлик двигатель, 87 откучига эга мотор ҳамда механик узатмалар қутиси дилерлар учун реcорд арзон нархга — 490 минг рублга (7487 $) таклиф этилмоқда.

Иккинчи ўринда ҳам япон маркасининг яна бир модели Datsun on-DO билан бир хил қувват блоки билан жиҳозланган — mi-DO хетчбеки. Ушбу машина нархи 555 минг рублни (8480 $) ташкил этади.

Учинчи ва тўртинчи ўринларда Renault компаниясининг Logan седани ва Sandero хетчбеки. Уларнинг нархи 577 минг рублни (8816 $) ташкил этиб, иккаласи ҳам 1.6 литр сиғимга эга двигатель ҳамда 82 откучили мотор билан жиҳозланган.

Нархи 646 минг рублдан (9870 $) бошланадиган Ravon R2 хетчбеки бешинчи ўринга муносиб деб топилган. Двигатели 1.2 литрда сиғимдаги бу модель автоматик узатмалар қутисига эга. 

Шуни ҳам қайд этиш жоизки, дастлабки тўртта модель Автоваз заводида йиғилса, фақатгина Ravon R2 Ўзбекистондан импорт қилинади.

4939