Россия делегацияси украиналиклар билан музокаралар ўтказиш учун Беларусга етиб келди ва улар Гомелда бошлашга тайёр! - Дмитрий Песков.
"Эришилган келишувга мувофиқ, Ташқи ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва бошқа идоралар, жумладан, президент маъмурияти вакилларидан иборат Россия делегацияси украиналиклар билан музокаралар олиб бориш учун Беларусга етиб келди. Биз бу музокараларни Гомелда бошлашга тайёрмиз”, — деди Песков.