Россия Федерациясининг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири тўшакда ўтиргани учун жазоланди

Россия Федерациясининг собиқ иқтисодий ривожланиш вазири тўшакда ўтиргани учун жазоланди

Россия ҳукумати янги вазирлар маҳкамасини тайёрлаётган бир пайтда, собиқ Россия Федерациясининг иқтисодий ривожланиш вазири Aлексей Улюкаев колонияда бемаҳал тўшакда ўтиргани бўйича колония маъмурияти томонидан огоҳлантириш олди.

Улюкаев бир неча йилдан бери Тверь вилоятидаги АТК-1 колониясида ўтирибди. У кутубхонада ишлайди: ҳужжатлар бўйича ёрдамчи ходимлар рўйхатига киритилган, аммо аслида у кутубхоначининг барча вазифаларини бажаради, яъни китоблар беради, эски нусхаларини топиб беради, ёзувларни юритади ва ҳоказо. Аҳлоқ тузатиш колония ходимларига кўра, собиқ вазир ўзини яхши ҳис қилмоқда ва ҳеч нарсадан шикоят қилмайди.

Яқинда кичик бир воқеа юз берди. Колонияда прокурор текшируви ўтказилиб, инспектор Улюкаевнинг тўшакда белгиланмаган вақтда ўтирганини аниқлади. Aлексей Валентинович ушбу ҳолат бўйича тушунтириш хати ёзиб берди ва у огоҳлантириш олиб кечирилди.

Шунингдек, Улюкаев колонияда иқтисодий тўгарак доирасига раҳбарлик қилади. Унинг олдига бир неча ўнлаб маҳбуслар ташриф буюришади ва  улар собиқ амалдорни ўзаро "иқтисод отаси" деб аташади.